🔥Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Пайҳонларга айланибди кўнгил боғим,
Нураб-нураб тугамоқда сабр тоғим,
Гуллар униб кўринмасин қалбда доғим,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Ажиб ҳислар кўнглим аро кезиб юрсин,
Маҳзун бўлмай қувончларга тўлиб турсин,
Ҳижронлару армонларнинг изи қурсин,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Муштдек жоним ўраб олган шунча озор,
Бахтлар ўлиб пайдо бўлган янги мозор,
Кўнгил кўчам гуллар сотиб қилсин бозор,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Мен ҳар куни овунайин сувлар қуйиб,
Тўйиб ҳидлаб қайта-қайта қолай суйиб,
Эҳ чарчади ҳар сония алам туйиб,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Ифорлари ҳасратларим ёпармикан,
Шунда қувонч мен томонга чопармикан,
Мени бахтлар қидиришиб топармикан,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
Гуллар униб кўринмасин қалбда доғим,
Райҳонингиз юрагимга экинг Она...?
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
1
10
4
3
3
2
1
1
1
1
1
1
10
4
3
3
2
1
1
1
1
1
1July 28, 2026 2.7K 20 50