꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #16994 — TG.ME

#ПРЕМЬЕРА

🔥ТАСАЛЛИ...

Агар суймасалар қилма ғалаён,
Юрагингга ғамдан санчилмасин ўқ...
Улар Худо эмас бандадир ишон,
Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ...

Қийналма бунчалар тушкунлик аро,
Аллоҳга севилгин қолгани бир пул...
Кўнглингни аламлар қилмасин яро,
Ахир доғ устида очилмайди гул...

Дуо қил мушкулинг кетар йироқлаб,
Нолима тақдирга қилаверма дўқ...
Бориб одамлардан кўргин сўроқлаб,
Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ...

Барчамиз ожиз бир қулмиз аслида,
Одамлар ёзмаган тақдиримизни...
Аллоҳга суюкли бўлсак бўлдида,
Ёқтирмасак нима бир биримизни...

Давралар тўрида турмасанг куйма,
Қалбингни ёқмасин оғриқли бир чўғ...
Оддий бандаларга қовоғинг уйма,
Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ...

Улар Худо эмас бандадир ишон...
Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
1❤21👏7👍4💘3❤‍🔥2😘2🔥1🥰1😢1🕊1🤝1
July 25, 2026 3.1K 45 79