🔥СИЗ ОНАМСИЗ...
Сиз Онамсиз баҳорларга ўрнак бўлган,
Сиз Онамсиз менга ҳар он керак бўлган,
Сиз Онамсиз дуолари бошим тожи,
Сиз Онамсиз энг покиза юрак бўлган...
Кафтларида қуёшларни тутган Онам,
Кутса фақат келишимни кутган Онам,
Болам дея оҳ ўзининг дарди қолиб,
Фақат менинг дардларимни ютган Онам...
Пойингизга бошим урсам бир лаҳзалик,
Арзимайди болам деган сўзларчалик,
Онажоним бу оламда кўрмадим-ки,
Сизникидек менга боққан кўзларчалик...
Қалдирғочнинг қанотидек қошли Онам,
Соғинчимдан кўзи тўла ёшли Онам,
Қачон борсам уйининг бир чеккасида,
Боламга деб асраган нон-ошли Онам...
Мен гулларга сизни айтиб мақтанаман,
Ишонмаса қайтиб-қайтиб мақтанаман,
Сиз хаттоки Тошкентни ҳам кўрмадингиз,
Мен нодончи дунё дайдиб мақтанаман...
Эҳ воҳ юрак кетай дейди кўксим ёриб,
Қачон бордим Онам дея гуллар олиб,
Айтганимдек фақат менга жонин тикиб,
Дардим ютган ўзининг минг дарди қолиб...
А-ё олам ташвишингни бир четга сур,
Мен Онамнинг қучоғига кетдим узур,
Бориб Онам ифорига тўйиб олай,
Бугун билдим асли дунё бахти шудур...
Сиз Онамсиз баҳорларга ўрнак бўлган...
Сиз Онамсиз менга ҳар он керак бўлган...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
1
15
3
3
3
2
1
15
3
3
3
2
1July 24, 2026 2.6K 15 67