🔥Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Кўрдим...Осмон қадар бўлибди қадрим,
Ҳеч кимга билинмас бўлса ҳам гардим,
Аммо айтолмаган бор битта дардим,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Мақтовлар эшитдим етти ётидан,
Тушмадим эътибор номли отидан,
Бироқ бирорта бир инсон зотидан,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Тинмай алқайдилар ишлари тушса,
Келарлар кўнглини ташвишлар қучса,
Кетарлар қўлимдан омадим учса,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Гоҳо бермаган ҳам қилади миннат,
Бошқа бировда йўқ сиздаги ҳиммат,
Бир туп райҳонингиз улардан қиммат,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Сиз босган остонам менга табаррук,
Кулбами, кошонам менга табаррук,
Сиз ўпган пешонам менга табаррук,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
Сохта қуллуқлардан эзилди юрак,
Чин дилкаш тополмай бу жоним ҳалак,
Менга фақат сизнинг меҳрингиз керак,
Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
17
4
3
1July 22, 2026 2.1K 47 46