꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #16989 — TG.ME

🔥Онам...

Сиз билан ҳузурли дамларим Она...
Сиз билан тўладир камларим Она...
Ҳеч ерда топилмас бошим тожисиз,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

Борсизки синовлар менга бир эрмак,
Андуҳлар кўпидан қўрқмайди юрак,
Чоралар изламоқ менга не керак,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

Муштоқсиз йўлимга муштоқлардан ҳам,
Дуолар йўллайсиз узоқлардан ҳам,
Чўчимам энг улкан тузоқлардан ҳам,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

Тонг отса тунлари қочган сингари,
Армонлар дилимдан юрарлар нари,
Кўнглимга бостириб келса ҳам бари,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

Бошларимдан силаб десангиз -Болам,
Мен учун энг гўзал туюлар олам,
Ҳатто аламларга қилади алам,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

Сиз билан ҳузурли дамларим Она...
Сиз билан тўладир камларим Она...
Ҳеч ерда топилмас бошим тожисиз,
Сиз бор енголмайди ғамларим Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
❤14👏4👍2❤‍🔥1🔥1🥰1💯1
July 20, 2026 2.7K 30 56