#ПРЕМЬЕРА
🔥Чарчадим Она...
Ёзишга журъат йўқ гапирмоққа тил,
Айтсам озорингиз кўпаяр яна...
Гоҳида кўнгилга сиғмай қолар қил,
Чарчасам ғамлардан чарчадим Она...
Ҳар куннинг сўнгида қароғимда ёш,
Синовлар зарбидан оғриб кетди бош,
Бу дунё дегани бунча бағритош,
Кўздаги намлардан чарчадим Она...
Биламан қувончдир ғамнинг оҳири,
Ҳеч кимга аёнмас қалбим зоҳири,
Дардларга чидашни менман моҳири,
Оғриқли дамлардан чарчадим Она...
Тўлишни хоҳламас кемтикларим кўп,
Бахтларим йўлида армонларим тўп,
Нолишми ? Тақдирдан нолимадим хўп,
Тугамас камлардан чарчадим Она...
Қуёшга интилсам қўлим куйдирар,
Ҳар бир сониямда оғриқ туйдирар,
Ҳаёт мажбур қилиб нурни суйдирар,
Шулалик шамлардан чарчадим Она...
Ёзишга журъат йўқ гапирмоққа тил,
Айтсам озорингиз кўпаяр яна...
Гоҳида кўнгилга сиғмай қолар қил,
Чарчасам ғамлардан чарчадим Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
1
16
6
3
3
2
1
1
16
6
3
3
2
1
1July 18, 2026 2.6K 62 39