꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂: post #16974 — TG.ME

#ПРЕМЬЕРА #ДУЭТ

🔥Кўнгилнома...

✍🏻Зоҳид Зиё:
Билмадим висолга етаманми йўқ,
Қаршингдан чиқмоққа етарми кучим...
Ахир сўз демоққа қўрқаман чунки,
Сени жон-жонимдан севганим учун...

✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова
Шундайин севаман, бир сўз деёлмай,
Ишқимни тунларга айтмоғим мумкун.
Олисдан боқарман, яқин боролмай,
Сени жон-жонимдан севганим учун!

✍🏻Зоҳид Зиё:
Севги не ? Дилларнинг топишмоқ они,
Бу ишқнинг маъзмуни висолмас фақат...
Севгилим дунёда борлигинг учун,
Мен барча озорга қиляпман тоқат...

✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова
Сени юрагимда юрибман асраб,
Сатрлар битаман узундан-узун.
Иймандим!Юзинга тўймадим қараб,
Сени жон-жонимдан севганим учун!

✍🏻Зоҳид Зиё:
Биласан бахт йўли осонмас чиндан,
Ҳижронлар бўлади армонлар бўлар...
Тақдирлар бир бўлса висол онида,
Фақат ишқ кўнгилга дармонлар бўлар...

✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова
Чин дилдан сўрайман, Сени Ҳудодан,
Дуолар қиламан, кундуздир ё тун.
Насибим бўлсайдинг, насибинг мен ҳам,
Сени жон-жонимдан суйганим учун!

✍🏻Зоҳид Зиё:
Бунчалар ошиқлик бунча муҳаббат,
Оғирлик қилмасми нозик юракка...
Мен ҳам қўлларимни дуога очдим,
Шерикман сен қилган ўша тилакка...

✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова:
Пинҳона боғланган икки дилимиз,
Бир умр жуфт бўлсин, бўлмасин айро
Сўнги нафас қадар бўлсин йўлимиз,
Бизларни бахтларга етказсин Ҳудо!

📝Муаллифлар:
✍🏻Зоҳид Зиё...
✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова

@ONAMGAA
@oy_nuri_1

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
❤19🔥7👏3❤‍🔥2🤩1😍1
July 17, 2026 2.4K 51 59