Миришкордаги қудуқдан суткасига 500 минг метр куб газ олинмоқда… — MIRISHKOR TUMANI | Rasmiy — TG.ME

Миришкордаги қудуқдан суткасига 500 минг метр куб газ олинмоқда

Миришкор туманидаги янги «Patron» газконденсат конидаги 1-сонли қидирув қудуғини бурғилаш ишлари 2025 йилда Хитойнинг BGP компанияси томонидан ўтказилган 3D сейсмик тадқиқотлар натижалари асосида бошланган.

Бурғилаш ишлари якунлангач, қудуқда 3296–3339 метр оралиғидаги қатламлар маҳсулдорликка синовдан ўтказилди.

Натижада саноат миқёсида табиий газ олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қудуқдан суткасига 500 минг метр куб газ олинмоқда.

«Patron» нисбатан кичик кон бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг захиралари тахминан 2,5 млрд куб метр табиий газни ташкил этади.
👍10❤6👏2
September 7, 2026 2.2K 14