“Тўй таклифномаси” – Telegram’да зарарли APK файллари кўпаймоқда
Ўзбекистонда кибержиноятларнинг катта қисми зарарли APK файллари билан боғлиқ. Бунда турли бонус ва ютуқлар ваъдаси, тўй ёки байрам таклифномаси, умуман, қизиқувчанликка асосланган ҳар қандай чақирув тузоқ вазифасини бажармоқда.
APK файлларни очиш уйга тушаётган ўғрига хонадон калитини бериб, “истаган нарсангизни олиб чиқиб кетаверинг”, дейишдай гап. Чунки, киберфирибгарлар айнан фойдаланувчининг рухсати (файлни очиши) билан ўғриликни амалга ошира олади.
Ўғирланган нарсалар шахсий маълумотлар, аккаунт ёки банк картаси бошқаруви, ундаги пул маблағлари бўлиши мумкин.
@KOSONSOY
10September 6, 2026 14.7K 79 18