Нега германияликлар Мертс партиясига қарши овоз берди?
Мигратсия муаммолари, юқори солиқлар ва иқтисодий пасайиш — Саксония-Анхалт аҳолисининг Мертс партиясига қарши овоз беришига сабаб бўлди. Бу ҳақда "Германия учун муқобил" (AdG) партиясининг меҳнат ва ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича вакили Рене Шпрингер РТ нашрига маълум қилди.
"Одамлар оғир иш ҳафтаси ёки иш ойидан кейин маош варақасига қараб, нега давлат унинг иш ҳақидан 50 фоизини ушлаб қолаётгани ҳақида ўйланиб қолади. Кейин эса бу пулларга Перуда велосипед йўлакчалари қурилаётганини ёки Украинага қурол етказиб берилаётганини билиб қолади", — дейди Шпрингер.
Канслер Мертс Христиан-демократик иттифоқининг (ХДИ) Саксония-Анхалтдаги мағлубиятини сўнгги ўн йилликлардаги энг оғири деб атади. Сайловда AdG 43,8% овоз тўплаган бўлса, ХДИ бор-йўғи 17,2% овоз олди. Бу эса ҳарбий харажатларни ижтимоий эҳтиёжлардан устун қўяётган амалдаги ҳукумат сиёсатининг натижасидир.
@KOSONSOY
20
1
1September 7, 2026 8.2K 2