#Ислоҳотлар_амалда
🛣 Косонсойда “Янги Ўзбекистон қиёфаси” яққол намоён бўлмоқда
▫️Косонсой туманидаги асосий автомобиль йўлларини тўлиқ асфальтлаш, йўл инфратузилмасини замонавий талаблар асосида яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
Айни пайтда “Янги Ўзбекистон қиёфаси” дастури доирасида 19,5 миллиард сўм маблағ эвазига D107 “Наманган шаҳри – Косонсой шаҳри – Қирғизистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 29–37-километрлари оралиғида асфальтлаш ишлари давом этмоқда.
Албатта, мазкур лойиҳа туман марказидан Қирғизистон Республикаси чегарасигача бўлган йўлнинг транспорт ҳаракати хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга хизмат қилади.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
22
13September 7, 2026 8.9K 27 3









