Ҳақиқий умр Бир сайёҳ олис қишлоқ қабристонида ғалати ҳолга дуч… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

🌙 Ҳақиқий умр

Бир сайёҳ олис қишлоқ қабристонида ғалати ҳолга дуч келибди. Қабр тошларида ўлганларнинг ёши жуда қисқа — 1-2 йил деб ёзилган эди. Сайёҳ ҳайратланиб қабристон қоровулидан бунинг сабабини сўрабди. Қоровул табассум қилиб: ъБиз фақат ҳаётимизнинг бахтли, ўзгаларга ёрдам бериб, яхшилик билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз. Масалан, Фаррух 50 йил яшаган бўлса-да, фақат 1 йилини эзгуликда ўтказганъ, дебди. Шунда сайёҳ ғамгин оҳангда: ъАгар мен бу ерда ўлсам, қабримга "Туғилиши билан ўлган" деб ёзингларъ, деган экан. Зеро, ҳақиқий умр солиҳ амаллар билан ўлчанади.

Бугунги кунимиз яхшилик ва эзгу амалларга бой бўлган бўлсин. Умрингизнинг ҳар бир сонияси мазмунли ўтсин. Хайрли тун!

@KOSONSOY
❤25👍8👌2
September 7, 2026 14.7K 4 20