Исроил Шарқий Қуддусдаги Британия консуллигини ёпмоқда
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ушбу қарор Лондон томонидан киритилган санксияларга жавоб қадами эканини маълум қилди. Аввалроқ Лондон Исроилнинг ушбу ҳудудлардаги ноқонуний турар жойларида ишлаб чиқарилган товарлар билан савдо қилишни тақиқлаган эди. Британия ҳукумати "кўчманчи-террорчилар" фаластинликларни "этник тозалаш" билан шуғулланмоқда деб ҳисоблайди. Франсия ва Канада ҳам Буюк Британия чораларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Гидеон Саар қироллик ҳукуматини душманлик сиёсатида айблади ва "Агар кимдир Исроилга қарши ҳаракат қилса, Исроил ҳам унга қарши ҳаракат қилади", деб таъкидлади.
Шунингдек, Буюк Британияга АҚШ бошчилигидаги Ғазо сектори бўйича мувофиқлаштириш миссиясида иштирок этиш тақиқланди ҳамда фаластинлик кучларни тайёрлаш бўйича Британия дастури тўхтатилади. Бундан ташқари, Буюк Британиянинг 12 нафар мулозими ва фуқаросига Исроилга кириш чекланади, бироқ вазир уларнинг исм-шарифларини очиқламади.
@KOSONSOY

17
1
1September 8, 2026 10.1K 1