#АМАР
#Муаллиф_Xonzoda_Davron
#H_2
Амар биринчи марта бундай туш кўраётгани йўқ, лекин ҳар сафар бунга кўникиб кетсам бўлади, деб ўзини-ўзи алдайди, афсуски, бу сафар янада қўрқиб кетди, лекин негалигини билмайди. Тахминан 15-20 дақиқа душда бўлгандан сўнг, у ташқарига чиқиб, соатига қаради.
Соат 4:26 ни кўрсатмоқда. У аслида яна бир соатдан кейин туриши кераклигини эслади, лекин даҳшатли тушнинг давомини кўришни хоҳламай, тонгни шу алфоз қаршилади.
Беш йил давомида Амар тез-тез шундай туш кўрар эди, ҳаммаси Милининг ўлимидан кейин бошланди. Қайси психологларга бормасин, уларнинг кўплари бу йигитга ёрдам бера олмади.
Жозибали аёл ҳисобланган унинг онаси бир вақтлар ўғлига шундай ҳам деб кўрди:
— Сенга шундай инсон керакки, у қандай ҳолатда бўлишингдан қатъий назар - одам ёнингда бўлиши керак! Ҳаётингга бошқа қизнинг киришига имкон бер.
Лекин Амар ўз сўзида қатъий турадиган жуда қайсар йигит, у ҳеч кимга рухсат бермайди... йўқ, ҳатто умид ҳам бермайди. Айтинг-чи, қандай қиз бундай йигитдан бош тортади, тўғри, йўқ! Аммо унинг асл юзини билишса, унга ўн метр ҳам яқинлашмасди.
Ташқи томондан, у жуда одобли, ҳурматли, кучли ва муваффақиятли бўлиб кўринади, лекин севган қизининг лаънати ўлими ҳамма нарсани ўзгартирди.
Яхши ва очиқ йигитдан, қўпол, мағрур, ёпиқ, заҳар, совуқ ва шафқатсиз одамга айланди.
Бизнесда унинг учун ёш муҳим эмас. У барча одамларга нисбатан қўпол ва қаттиққўл!
У дедими: бажаришлари шарт.
У буюрдими: тахт бўлиши керак.
Ўзидан катта ходимларини ҳам аяб ўтирмайди, гап келганда, ўзининг «ширин» сўзлари билан сийлаб туради. Қўл остида ишлайдиганлар, унинг талабчан ва аямас эканлигидан эмас, аччиқ сўзлар чиқадиган тилидан кўпроқ қўрқадилар.
Қиз қандай учиб кирган бўлса, шундай учиб чиқиб кетди. Қулоқ остида паст овозда уялиб сўраб кетган узри қолди. Амар яна бироз юзини совуқ сувга чайқаб турди. Қаршисидаги ойнага қараб, кўзининг таги кўкариб кетганини яна бир бор кўрди. Кечасигача дарс қилиб чиққандан сўнг шу аҳвол бўлади-да. Тинчгина уйига бориш керак эди, барма бар юрмасдан. Нафас олиб ташқарига чиқди. Ундан олдинроқ чиққан бояги қиз энди ўзининг кабинаси томон кетаётганди. Амарга ҳозир дўстлари билан вақт ўтказишдан кўра шу қиз қизиқроқ туйилиб кетди. Ҳалиги қиз югириб, дугоналарининг ёнига кирди-да, дарров шошилиб яна қўшиқ қўйишни буюрди.
— Сен қўшиққа тўясанми, Мили?
Бошқа қизнинг овози эшитилди.
— Йўқ тўймайман! Ундан кўра Сой бўйидани қўй.
Қиз қўнғироқдек овозда деди.
Амар шу хона ёнидан ўтиб кета олмай, сал узоқроқдан қизни кузатмоқчи бўлди. Энди хона бўйлаб шўх қўшиқ билан бирга қизнинг жарангдор овози янгради. Ва жуда майин, ёқимли оҳанг эди бу.
— Сой бўйида юрган йигит
Қош-у, кўзини сузган йигит.
Билагузумни олган йигит-о
Олган бўлсанг бергин-о
Билагузум!
Жумлалар уч тўрт марта такрорланди. Амар турган жойида узоқ қолмай дўстлари ўтирган хонага қайтди. Улар Жаҳонгир Отажоновнинг «Малламо» қўшиғини айтиш билан банд эди.
— Малла малла малламо
Жингаламо, жингалла-а-а-а.
Жойига ўтирган Амар кулиб юборди. Ёнида чўзилиб ётган Жавоҳир дўстига ғалати қаради.
— Хожатхонада бошингни уриб олмадингми?, — деди баланд қўшиқни кесиб ўтишга ҳаракат қилиб бараркан, — Нега куляпсан?
— Бояги қизнинг ҳам сочи жингалак жингалак эди.
— Қанақа қиз?
— Хожатхонада менга урилиб кетган.
— Аёлларга ҳам, эркакларга ҳам хожатхона бир эканми?
Жавоҳир бу гал бошини кўтарди.
— Йўқ, у эркакларникига бемалол кириб келаётган экан.
Амар мириқиб кулди.
— Айтганча улар қўшни хонада. Овози росса чиройли экан, менга ёқди. Рози бўлганида дует айтардим.
— Бор гаплаш.
— Қолганлар менга ўлдириб қўйгудек қарамасин, — Амар қўлига микрофонни олди, — Дўстларини қандайдир қизга алишган бевафо Амар деган номни оламан.
Энди Амар ҳам қўшиқ айтишга қўшилди.
Бир соатлар чамаси ўтиб, ташқарига чиқиб келган Санжар хонага оғзи қулоғида бўлиб кириб келди.
— Ҳо-о-ой, йигитлар, қўшни хонада чиройли қизлар бор экан. Мен бири билан танишиб қолдим. Секин гапни узоқдан олиб келиб, бирга қўшиқ айтишни таклиф қилиб кўрдим. Қиз дугоналарим билан гаплашиб кўрай деб ичкарига кириб кетди.
Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891
Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitova
123
39
14
5
1September 6, 2026 6.4K 2 2