СУКУНАТДАГИ_НОЛАЛАР #Муаллиф_Чарос_Хайитова #Ҳ_230 — Нима қилдинг?… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#СУКУНАТДАГИ_НОЛАЛАР
#Муаллиф_Чарос_Хайитова
#Ҳ_230


— Нима қилдинг?
Дилбар опа Фарҳодни гапларини яхши эшитган бўлса ҳам, беихтиёр сўради.

— Бериб юборади бошқага деб қўрқдим. Шунинг учун оғиз солиб қўйдим... Биласизми нима?

— Нима?

— Қайнотам аввал Умид иккаламизни меҳмон қилди. Кейин нима учун борганимизни билгач, қувиб солди.
Фарҳод гапирар экан Дилбар опани юзида кулгу ўйнади.

— Вой масхарабозларе. Сени сиқилиб юрган десам, бу ёқда қилган ишингни қара.

— Ҳола, ҳали ҳам мендан ҳафамисиз?
Ўйчан бўлиб қолди Фарҳод. — Ошириб юбордим кечиринг. Аслида сизни жуда яхши кўраман. Биласизку буни.

— Сенга фақат яхши бўлсин дейман Фарҳод. Аммо мен ҳам баъзан қуйишқондан чиқиб кетаман... Қайси она ўз фарзандидан ҳафа бўла олади ўғлим? Сен мен учун ўз фарзандимдексан. Зайнаб масаласида эса озроқ вақт бер. Поччанг билан маслаҳатлашиб яхшилаб ҳар томонлама ўйлаб кўрайлик. Тағин яна бориб ўтирма совчиликка. Ҳеч кими йўқдек. Уят бўладия.

— Вой мени жаннатим ҳолажоним!!!
Кутмаган гапларидан Фарҳодни оғзи қулоғида етди. Дилбар опани қучиб олар экан, тезда юмшаб қолганидан анча таскин топди.

— Ээй секинроқ. Ҳали рози бўлмадим. Ўйлаб кўрамиз дедима...
Дилбар опа ҳам Фарҳодни қучиб ҳазил қилиб кулди. Ёлғиз опасидан қолган ёдгорликни шу вақтгача ҳор қилмади. Жиянини фарзандлари қаторида суйди, келажаги учун қайғурди. Аммо бугун Фарҳодни "ўғлингиз бўлганимда..." дея айтган гаплари, юрак бағрини қон қилиб юборган эди. Шундагина тушунди, ҳақиқий ота-она ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини. Фарҳодни қалбида бир кемтик борлигини... Шу вақтгача "мен ҳаммасини муҳайё қилиб қўйибман" деган ўй билан яшаб келган экан.



𝙏꯭𝙀꯭𝙇꯭𝙀꯭𝙂꯭𝙍꯭𝘼꯭꯭𝙈꯭
@CHAROS_HAYITOVA
🥰143🔥85❤64✍23👍14😴8😎5😁2👏1🏆1
September 6, 2026 7.4K 5 3