КЕЛИН #Муаллиф_Чарос_Хайитова #H_83 Кунлар бир текисда ўта бошлади… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#КЕЛИН
#Муаллиф_Чарос_Хайитова
#H_83


Кунлар бир текисда ўта бошлади. Биз Умар айтганидек дўст эдик ҳалос. Ёки уни назарида шунақами?... Негаки, мен унга дўст сифатида қарай олмадим. Аксинча кундан-кунга Умарга янада кучлироқ ошиқ бўла бошладим. Бир ошиқ учун нима керак, суйганини доим кўришдек бахтга эришган бўлса. Менга шуни ўзи етарли эди. Унинг учун таомлар тайёрлайман. У бўлса мақтаб-мақтаб тановул қилади. Ифори кетмаган кийимларини сарамжонлайман. Яна қайта-қайта раҳмат эшитаман...
Суҳбатимиз оддий бўлса ҳам жуда самимий бўлар эди. Биргаликда ҳар хил кинолар кўрар эдик. Тилни билмаганим учун у таржимонлик қиларди. Баъзи уятсиз саҳналарга келиб қолсак мендан олдин у кўзимни қўли билан ёпиб оларди. Яна қўшимчасига " ҳали кичкинасан. Сенга бу нарсаларни кўриш мумкин эмас" дерди. Унинг ҳаракатидан ва гапларидан пишган помидордек қизариб, юзларим ёниб кетарди ва яна унинг учун кулгуга қолар эдим... Лекин буларнинг барчаси мен учун жуда, жуда ёқимли эди. Шуни ўзини бахт деб ўйладим. Асосийси, кетишим кераклиги ҳақида оғиз очмай қўйди. Ҳафталар ўтса ҳамки, мени ортга қайтариш ҳақида ўйламаябди. Балки у ҳам менга ўрганиб қолгандир?... Яна ким билсин. Агар шундай бўлса мендан бахтлироқ инсон бўлмаса керак дунёда.
-- Ҳилола тайёр бўлиб қолдингми?
Эшигим бир неча бор секин чертилгандан сўнг Умарнинг овози эшитилди. Бугун у мени айланишга олиб чиқишга ваъда берган эди. Ишдан кеч қайтгани учун бормасак керак деб ўйлаган эдим. Аммо ваъдасида туришини айтгач, ўзимга қараб олгани ҳонамга югурдим.
-- Деярли тайёрман.
Унга жавоб бериб, учинчи маротаба эплаб йиға олмаган сочларимни ёйиб олдим. Эгнимга эса Умида опам олиб берган, бошида кийишга ҳижолат бўлиб, эндиликда анча ўрганиб қолган қора шим ва сиёҳ ранг кофтамни кийдим. Опамни айтиши бўйича бу ранг ва кийим менга жуда ярашган экан.



Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891

Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
❤222🔥54👏21👍16👀13❤‍🔥5🥰3🤗3
September 8, 2026 4.5K 4 4