Бедор_юраклар Муаллиф :Бинафша 200-қисм Умар Мадинани олиб ётар экан… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#Бедор_юраклар

Муаллиф :Бинафша

200-қисм

Умар Мадинани олиб ётар экан, Мадина ҳамон йиғлаб ўтирарди.
-Бўлди қил энди Мадина. Мана соппа соғ ёнинга қайтдимку?
-Жуда қўрқдим. Сизни йўқотдим дея ўзимни қўярга жой тополмай қолдим.
-Лекин бунақа бўлмади. Аллоҳни ўзи асради. Қўй энди яхши нарсалар ҳақида ўйлайлик. Мени кичкинтойим қалай. Сени қийнаб қўймаяптими?
-Йўқ. Ҳозирча ҳеч қандай ҳунар чиқаргани йўқ. Фақат неча кундан буён олма егим келаяпти. - Мадина энди эркаланиб бошлаган эди.
-Олма... Ана ҳамма жой олмаку.
-Йўқ мен нордон жудаям нордон олма ейман.
-Хўп эртагаёқ ерни тагидан бўлса ҳам топиб келаман. Бугун дам олайлик. Тўғриси неча кундан буён уйқу йўқ.
-Майли яхши дам олинг.
-Сен ҳам.
Мадина тезда ухлаб қолган Умарга қараб кўнгли хотиржам тортди. Шу кунлар ичида ўзидан ўтгани ўзига аён эди. Тинмай дуо қилиб яхши гумонда бўлишга ҳаракат қилди. Мана энди бўлса ёнида бир текис нафас олиб ухлаб қолди. Мадина қорнини силаб шундай чиройли бахтларига кўз тегамасин деб узоқ ўйлаб охири ухлаб қолди.



Нозима Азиз ухлагач секин хонадан чиқди. У ҳозир Юнус билан гаплашиб олмаса бўлмасди. Нозима билади Юнус ҳозир ҳар доим борадиган ҳовлидаги боғчада бўлади.
-Нозима бу ерда ниман қилаяпсиз? - Юнус ортидан келган қизга қараб ҳайрон қолди.
-Ўзим сизни излаб келдим.
-Нима гап. Тинчликми?
-Ҳа тинчлик. Энди нима қилмоқчисиз. Яни шу ерда қоласизми ёки кетасизми?
-Кетаман. Икки кундан кейин кетмоқчиман.
-Сизга рахмат айтишим керак. Ҳаммаси учун.
-Арзимайди Нозима. Азиз билан бахтли бўлинг.
-Сиз мана шу сабаб учун севгингиздан воз кечган эдингизми? - Юнус энди кетаётган эди, Нозима анчадан буён ўйлаб юрган саволини берди.
-Буни энди аҳамияти йўқ. Лекин билганимга анча бўлди.
Энди сиз укамни аёлисиз. Бу гаплар энди сиз ва мен учун ўта андишали гаплар. Хайр соғ бўлинг.
-Нозима Юнусни ортидан жим қараб қолди. У Юнусни касаллиги ҳақида эшитиб, нега севгисидан воз кечганини тушунган эди. Аллоҳни ўзи Азиз билан тақдирини бир қилганида ҳам бир хайр бор эди.
Нозима секин хонасига кириб беозоргина бўлиб ухлаб ётган жуфти ҳалолини юзларидан ўпиб қўйди.
-Аллоҳга шукурлар бўлсин. Фарзандимиз ва мен учун соғ омон қайтдингиз. - Азиз кўзларини очиб ёнида кулиб турган хотини қучди. - Нима қилаяпсан? Мени томоша қилаяпсанми? Кел ухласангчи.
-Хўп. Бирингизга шукур.
-Сени ҳам.



𝙏꯭𝙀꯭𝙇꯭𝙀꯭𝙂꯭𝙍꯭𝘼꯭꯭𝙈꯭
@CHAROS_HAYITOVA
❤108🔥27🥰23👌8✍1🕊1
September 6, 2026 3.5K