Ушбу кунларда бир тӯда “Уламо” деб аталадиган пода Ислом… — neo-transcendentalist — TG.ME

Ушбу кунларда бир тӯда “Уламо” деб аталадиган пода Ислом сивилизатсиясига еғилди. Ораларида солиҳ Аллоҳнинг дӯстлари бӯлиши мумкин. (Аллоҳ уларга раҳм қилсин). Лекин, бир неча саволларим борки, ким улар, қаердан келиб қолишди бу умматга? Нима қилишвотти “Уламо” номи учун? Ҳотиржам, чиройли ва ҳашаматли саройларда еғилиб мазмунсиз суҳбатлар қуриш кимга керак? Ва бунинг учун маблағлар ажратиш. Имом Бухорий ва Имом Термизий зиёратгоҳларига бориб алланималар қилишди. Нима қилдинг, ӯзинг ва эргашувчиларинг англадими дейдиган одам йӯқ. Улуғ алломалар юртимизга ташриф буюрибди деб муқаддасдан олиб муқаддасга солиб ётишибди. Биттаси бу суҳбатларда Ғазо ҳам эсландими деб изоҳ ёзган экан. Сан аввал буларнинг даражасига, мартабасига чиқиб ол, сан кимсан, санга ким қӯйибди деб ётишибди. Зеро, ӯзлари ҳам билмайдилар, танимайдилар у “Алломаи Замон”ни, кимлигию, нима қилганлигини. Термизийни китобини очиб, ҳадисларни шундай 5-6х да ӯқиб ташлаябдики, нима бу ритуал дейдиган одам йӯқ. Уни анлайдиган, арабча биладиганлар ҳам, бу тезликда бир нима эшиттилар, тушундилар, тафаккур қилдилар деб ҳисобламайман. Нима учун ӯқивоссан, қанақа қилиб ҳеч ким тушунмайдиган тарзда эқивоссан дейдиган, дея оладиган одам йӯқ яна. Набий алайҳиссалом мурожаат қилганларида секин, тушунарли, балоғат ила ва лозим жойларда 3 кара такрорлаб гапирар эдилар. Буларнинг қилаётган ишининг ӯзи суннатга зиддир. Буни фаҳмлайдиган одам атрофларида кӯринмайди.
💯4🔥2👏1
September 4, 2026 64 2