Зиёратгоҳ ва мақбаралар орқали унинг соҳибининг ӯлими роматизатсия… — neo-transcendentalist — TG.ME

Зиёратгоҳ ва мақбаралар орқали унинг соҳибининг ӯлими роматизатсия қилинади. Бундай ерларда ӯлим ҳар ким тотувчи ҳақиқат эканлиги ва трансседент узра тафаккур бир бурчакда қолиб, мақбара ва зиёратгоҳнинг гӯзаллиги-ю нақшинкорлиги асос рӯлни эгаллайди. Модерн инсонига эса умуман олганда обиданинг қандай материалдан бино этилгани янада қизиқарлироқ. Чунки у ҳар бир боқишида ҳомашё кӯради. Бошқалар бӯлса бу ҳомашёдан мазмун ахтаришга ёки унга мазмун уйдиришга ӯз ақл кучларини сарфлайдилар. Зотан, улар излаган маъно симулякр остида қолиб кетган бӯлсада. Шунингдек, мақбаранинг муҳташам ва баҳайбатлиги инсон онгида ҳайрат ва ваҳм вужудга келтириб, буюклик олам ичига ҳибс этилади ва давлатнинг дини бир бора хотирлатилади. Мақбара ӯз табиатига кӯра ӯлим топмиш кишининг буюуклиги атрофига барпо этилар экан ӯлимнинг асл моҳиятидан узилган ҳолда имманентнинг қадр-қиммати оширилади. Инсон ҳифзида чуқур ӯрин олган зиёратгоҳ ҳар гал ёдга келганида эса киши ақлини маъносиз ғурур* қуршаб олади. Кӯмилган олтин давр цивилизация бӯлолмайди, фақат, унинг мазмунсиз симулякри бӯлиб маълум кичик доиранинг манфаатига хизмат қилиши мумкин. Раҳматли Юсуф исмли дӯстим: “Темур қурдирган бинолар ва ё Рим, исталган империянинг ҳашаматли бинолари четдан келган элчиларга ӯз кучини кӯрсатиш учун эмас, балки, ӯз халқига қудратини намоён этиш йӯли бӯлган.” - дер эди. Яъни, ҳудди Миср ёки Бобил иншоотлари халқда қӯрқув ва итоаткорлик шакллантирувчи, халқни ушлаб турувчи куч воситаларидан бири, балки, энг асосийларидан бӯлганини билишимиз мумкин. Ӯз қабрларини туристик зонага айлантириб, тарихига ортиқча асир бӯлган оломон бугунининг муаммолари билан яшай олмайди.

*Ғурур - бу ерда асоссиз мағрурлик ва араб тилидаги асл луғавий мвъноларидан бири “алдамчи жило” деб ҳам тушуниш мумкин.
🔥3
August 28, 2026 151 5