Давлатларда, “айниқса, Ақш ва Исроилнинг зулмларидан сӯнг, Америка… — neo-transcendentalist — TG.ME


Давлатларда, “айниқса, Ақш ва Исроилнинг зулмларидан сӯнг, Америка аскарларида ӯз жонига қасд қилиш ҳолатларини кузатдик,” шу жиҳатдан куч ишлатар тизимлар, ҳарбий хизмат, давлат бюрократиясига ишга кириш билан боғлиқ кризисларни вужудга келтирди ва келтиряпти. Миллий гвардия, ИИБ хизматларига ишга чорлов, маълум қизиқтиришлар билан боғлиқ ҳолатлар шулар жумласидандир. Бундай шароитда левиафанларда сокраллашувга эҳтиёж туғилиши табиий. Зотан, шу йӯл билангина у ӯз фаолиятини давом эттира олади, жалб эта олади. Воқеликда унинг асос умуртқасида дарс кетиш билан боғлиқ оғриқ бор. Бу рад этиб бӯлмас пастга йӯналган тенденсия. Статистикалар билан гаплашишни ёқтирмайман, аммо, исталган киши буни статистикалар орқали ҳам тасдиқ қилиб олиши мумкин. Ушбу ҳолда левиафанлардаги сокраллашувга бӯлган эҳтиёж ӯз-ӯзини сақлаб қолиш, яшаб қолиш билан бевосита алоқадор табиий заруратдир. Буни дунёнинг ақлини еғиштириб олаётганлигига ҳеч қандай алоқаси бӯлмаган заифликдир* деб номлаган бӯлар эдим.
🔥4⚡1
August 25, 2026 217 2 1