—
Сиёсий тарихни таҳлил этар эканман, диққатни тортувчи муҳим жиҳатни фарқ эттим. Қадимги антик даврларда монархик-империяларда “Шоҳ - Худонинг ердаги сояси” деб қаралган ва бу сиёсий тимсол кӯринишида жамиятни бирлаштирувчи куч сифатида ҳизмат этган. Шунинг учун бундай жамиятларда “худоларга” ёки ӯз номи билан айтсак ҳайкалларга муносабат нисбатан озроқ бӯлган. Улар учун шоҳ илоҳий тартибни ердаги вакили эди. Бундай ҳолатда, шоҳ сиёсий ва муқаддас рамзиятнинг асоси ҳукмдорнинг шахси ва ё сулоласи атрофида марказлашган. Аммо бу, бундай давлатлар учун рамзлар лозим бӯлмаган деган ҳақиқатни ӯртага чиқармайди. Аксинча, монументал ҳайкаллар, тасвирлар ва баҳайбат ибодатхоналар ҳокимиятга илоҳийлик ва сиёсий мавқе бахш этган.
Аристократик ё бугунги ҳолидан фарқ қилсада демократик жамиятларда эса ҳайкаллар ва маълум бир тимсолларга эҳтиёж аввалгисидан кӯра кӯпроқ туғилган. Асосан, бутлар қиёфасида. Чунки, ҳокимият маълум бир қатлам орасида тақсимланган эди. Араб саҳроси, юнон полислари ва ҳинд ерларида бунга очиқ мисоллар топиш мумкин. Шу билан бирга, бут-санам кӯринишидаги худолар, қаҳрамонлар, аждодлар ва идеаллар жамоавий хотира ва сиёсий идентитетликни акс эттирувчи моддий шакл ҳайкаллар-у рамзларда намоён бӯлмоғини кузатишимиз мумкин. Бугунги кунимизда ҳам бунинг қолдиқларини кӯплаб учратиш мумкин. Буюк давлат арбоблари, қаҳрамонлар, инқилобчилар ва ё миллат оталари ҳайкаллар ва тимсоллар орқали коллектив хотираларда абадийлаштирилади. Қисқа қилиб айтганда:
“Монархик тизимларда муқаддас-сиёсий рамзийлик одато ҳукмдор шаҳсида марказлашади ҳамда илоҳийлик унинг номига боғланади; аристократик ё фуқаролик жамиятларида эса ҳокимият тақсимланиб сиёсий майдон кенгайгани сари муқаддас ва сиёсий рамзлар аввалгисидан кӯра кӯпроқ объектлар, шахслар коллектив тимсолларда акс этмоғини кузатишимиз мумкин.”
1
1August 21, 2026 127 1