Балоғат (нотиқлик) тенгсиз куч ва гӯзалликка соҳибдир; шеъриятнинг инсонни лол-у ҳайрон қолдирувчи жозибаси ва завқи бор; математикада изланувчиларни ниҳоятда қониқтирадиган кӯплаб нозик ва теран кашфиётлар маълум бӯлиб, у бир вақтнинг ӯзида санъатни ривожлантиради ва инсон меҳнатини озайтиришга хизмат қилади; ахлоққа тегишли асарларда фазилатга оид ниҳоятда кӯп фойдали насиҳатлар ва кӯрсатмалар мавжуд; илоҳиёт (теология) жаннатни қозониш йӯлини кӯрсатади; фалсафа эса барча масалалар ҳақида гӯё ҳақиқатдек муҳокама қилиш имконини беради ва содда фикрли кишиларнинг ҳайратига сабаб бӯлади; ҳуқуқшунослик, табобат ва бошқа фанлар эса уларни эгаллаган кишиларга шараф (ҳурмат-эътибор) ва бойлик келтиради; ва ниҳоят, барча билимларга, ҳатто хурофот ва хатолар энг кӯп қоришган таълимотларга ҳам маълум даражада эътибор қаратиш фойдалидир, зеро, шу йӯл билангина уларнинг асл қийматини (қадр-киммати) баҳолаш ва алданиб қолишдан ӯзимизни эҳтиёт этиш имконига эга бӯламиз.
Рене Декарт, “Метод ҳақида рисола” асаридан.
3
1
1August 15, 2026 209 5 1