Материялистик эҳтиёжлар ҳудди тӯлмас қудуқ кабидир. Инсонларда буни анлашга бӯлган исён потенсияси мавжуд - ӯз куч-қувватларини ва руҳий энергияларини тӯйинмас “йӯқликка” сафарбар эттилар.
–Нега энди бор энергиямни “йӯқликка” ҳаржлашим керак? -деган ҳис эришганлари “муваффақиятлар” ӯзлари елкаларида юк бӯлиб бошлагач ӯртага чиқди.
–“Йӯқлик” деган сӯз қаердан келди?
–Ӯлим! Ӯлим барча моддий ҳақиқатларни оёқлар остига олиб рӯйхатдан ӯчиради, кечади. Ӯлим оламнинг моҳияти “йӯқлик” эканини яққол намунасидир.
–Ҳӯш, инсонда маълум энергия бор-ку, уни қаерга сарфлашлари керак унда?.
Бу ерда Традитсионалистлар даврага кириб, борлиқ қонунияти ва иерархия мутлақ ҳақиқат ҳамда бунга риоя қилиш ҳаётнинг инкор қилиб бӯлмас ҳақиқати сифатида кӯрсатади. Даҳр орқали ӯлимга эътиборсизлик орттирилади ва ютуқлар нафақат эго учун, яна келажак авлод учун мерос қолдиришга ҳизмат этиш эканлиги жо этилади. “Номим асрлар оша яшасин” деган эго Антик даврларнинг кӯздан қочириб бӯлмас ҳақиқатидир. Йӯқликка маҳкум оламда унинг йӯқлик ҳақиқатидан ортиқ нени ҳам мерос қолдириш мумкин, аслида. Бу ҳолда инсон энергиясини Мутлақ бӯлган Субъектга эмас, балки, иерархия қурбони сифатида логос деб аталадиган даҳрга янада майдароқ кирадиган бӯлсак золим деспотлар, замонамизда Левиафан деб аталадиган Тоғутлар, табақалаштирилган руҳбоният ва сӯқир йӯлбошчиларга хизмат этганини англамай қолади. Бу йӯл билан инсонни бу оламга қамайдилар, онгига кишан соладилар. Бирида (матерялистик, либерал дунёда) ӯлимга бӯлган ички нафрат ва қӯрқув қӯзга ташланса, иккинчисида (традитсионализмда) уни иложи борича эътиборсиз қолдириш, кӯздан нарироқ қӯйиш ва унинг моҳияти ҳақида тадаббур ва тафаккурини ёддан чиқариш билан намоён бӯлади. Ӯлим эса даҳрни ҳам ва ҳар қандай энергияни сарфлашга лойиқ қӯрганимиз борлиқдаги мавжудликни ёлғонга чиқарувчи ягона ҳақиқат эди.
2
2
1August 9, 2026 219 1 2