Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида муҳим ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мустақиллик бизга ўз йўлимизни танлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, юртимиз равнақини таъминлашдек улкан имкониятларни берди.
Азиз юртдошлар! Сизларни тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлган бу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, барча ишларингизда улкан муваффақиятлар, оилаларингизга файз-у барака, юртимизга эса тинчлик ва тараққиёт тилаймиз.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

