Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 12,9 фоизга ўсди 🏢 Миллий… — UZSTAT | Rasmiy kanal — TG.ME

🏗 Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 12,9 фоизга ўсди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда 227,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 12,9 фоизга ошган.


📊 Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь–июль):

2022 йил — 70,7 трлн сўм;

2023 йил — 81,3 трлн сўм;

2024 йил — 94,3 трлн сўм;

2025 йил — 190,5 трлн сўм;

2026 йил — 227,4 трлн сўм.

📄 ПРЕСС-РЕЛИЗ

#қурилиш
September 3, 2026 657