Migratsiya agentligi: post #1345 — TG.ME

🇺🇿🇰🇷 Уч томонлама шартнома тегишли ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди

Корея Республикасининг Улсан шаҳрида шаҳар ҳокимлиги, Касаба уюшмалари, Улсан мигрантлар маркази, нодавлат ташкилотлар, хорижлик ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилмалар ҳамда Hyundai корхонаси раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда Миграция агентлиги орқали Кореяга ишга жойлаштирилаётган фуқаро, унинг кафили ва Агентлик ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг барча бандлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда ҳар бир томоннинг фикр ва таклифлари эшитилиб, шартноманинг айрим қоидаларини аниқлаштириш, батафсил ифодалаш ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.


Асосий мақсад — фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва шартнома шартларининг барча томонлар учун аниқ ҳамда шаффоф бўлишини таъминлаш.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤34👍19🤷‍♂4🥰2🤩2🔥1😍1😴1
August 29, 2026 26.8K 35