Migratsiya agentligi: post #1344 — TG.ME

Мурожаатлар, муҳокамалар, ечимлар…

Миграция агентлиги ва Агентликнинг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Улсан шаҳридаги Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда фуқароларимизнинг меҳнат шароитлари, ҳужжатларни расмийлаштириш, иш жойи виза турини ўзгартириш билан боғлиқ саволларига жавоб берилди.

Кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Иш жойини ўзгартиришга оид янгиликлар батафсил эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤29🤨9👍8✍3🔥3🤗2🎉1
August 28, 2026 24.3K 28