Migratsiya agentligi: post #1342 — TG.ME

📢 Ульсандаги ҳамюртларимиз диққатига!

Бугун, 27 август куни соат 19:00 да Hyundai Heavy Industries корхонасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз учун Миграция агентлиги томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Қабул давомида фуқароларнинг меҳнат фаолияти, ҳуқуқий ҳимояси, иш ва яшаш шароитлари билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, зарур амалий чоралар кўрилиши режалаштирилган.

📍 Манзил: Ульсан шаҳри, Донг-гу тумани, Донгбу-донг 180-4, Hyundai Heavy Industries техник таълим маркази

울산 동구 동부동 180-4
현대중공업 기술교육원

🕖 Бошланиш вақти: 19:00

Барча ҳамюртларимизни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤39😴10👍3
August 27, 2026 90.3K 121