Migratsiya agentligi: post #1341 — TG.ME

Migratsiya agentligi🇰🇷 Узоқ кутилган янгилик: Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг Геонгсангнам-до (Gyeongsangnam-do) провинцияси губернатори…
🇰🇷 E-8 дастури: фуқаролар мурожаати жойида ҳал этилди

2021 йилда Ўзбекистондан Кореяга E-8 визаси асосида 420 нафар фуқаро юборилган эди. Айрим ишчилар шартнома муддати тугагач, белгиланган вақтда Ватанга қайтмагани сабабли дастур Корея томонидан тўхтатилган.

Узоқ давом этган музокаралар натижасида 2025 йилда дастурни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур келишув асосида Кореяга етиб келган дастлабки 3 нафар фуқаронинг яшаш шароитлари қониқарли эмаслиги аниқлангач, Миграция агентлиги масъуллари вазиятни жойида ўрганди. Корея томони билан музокаралар натижасида уларнинг иш ва яшаш жойлари ўзгартирилиб, муносиб шароит яратилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤68😴13🔥9👍5🤷‍♂4🏆3😇3🤨2
August 26, 2026 27.5K 39