📌 Миграция агентлиги томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган янги қонун лойиҳаси таклиф қилинмоқда.
⚖️ Лойиҳада ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Лойиҳага кўра, жиноятнинг оғирлиги ва содир этилиш ҳолатларига қараб 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.
🎯 Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — ҳамюртларимизни ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноий схемалардан ҳимоя қилиш ва миграция жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш.
💬 Энг муҳими — сиз ҳам ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин!
🗓 Қонун лойиҳаси жорий йил 8 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.
👇 Ҳаволага кириб, лойиҳа билан танишинг, ўз таклифингизни қолдиринг ёки овоз беринг:
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration







