Migratsiya agentligi: post #1333 — TG.ME

🇺🇿🇩🇪 Ўзбекистон–Германия: ҳамкорликда янги қадам

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Mattias Follert билан учрашди.

Унда ҳамюртларимизни Германияда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш, касбий тайёргарлик ва немис тилини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

💼 Германияда ҳамширалар, ҳайдовчилар, меҳмонхона-ресторан соҳаси ва техник касб эгаларига талаб юқори экани қайд этилди.

Ўзбекистон томони Германия иш берувчиларининг эҳтиёжларига мос кадрлар тайёрлаш дастурларини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

📌 Томонлар виза расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, Германиядан янги иш берувчилар ва таълим ташкилотларини ҳамкорликка жалб қилиш масалалари келишиб олинди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍109❤45🔥12✍4😇3😐2🏆1🍾1
August 26, 2026 29.7K 101