Migratsiya agentligi: post #1332 — TG.ME

🎌🎌 Хорижда ишлаш сари биринчи қадам — тил ва касб!

Япон тилини умуман билмасдан ўқишни бошлаб, қисқа вақт ичида JFT халқаро имтиҳонидан 244 балл тўплаш — ҳаракат ва тўғри тайёргарлик натижаси.

Бугун хорижда кафолатланган иш ўринларига жойлашишнинг энг муҳим мезонларидан бири — хорижий тил ва касбий кўникма.

Бепул тил ва касбга ўқитиш дастурларидан фойдаланиш, ўз устида ишлаш ва халқаро талабларга мос малака эгаллаш — хорижда муносиб иш топиш имкониятини сезиларли оширади.

🎥 Видеодаги қаҳрамонимиз ҳам йўлни нолдан бошлаган. Бугун эса у ўз фикрларини япон тилида эркин баён қилиб, халқаро имтиҳондан юқори натижа кўрсатмоқда.

🇯🇵 Японияда ошпазлик, ҳайдовчилик ёки парваришлаш соҳаларида ишлаш сизга ҳам қизиқ бўлса — имконият бор. Фойдаланинг ва тайёргарликни бугундан бошланг.


Ариза қолдириш учун батафсил 👈 сўзини устига босинг

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤57👍20🔥4🤗2🥰1🎉1🤨1👀1
August 24, 2026 42.1K 70