Улар доирасида Study Tour — ўқув-амалий ташриф, шунингдек, Туркиянинг йирик ритейл тармоқлари вакиллари билан B2B учрашувлар ўтказилди.
Ташриф давомида савдо тармоқлари вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ва самарали музокаралар ташкил этилди. «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотларни йирик ритейл тармоқлари расталари ва дўконларига киритиш учун қўйиладиган асосий талаблар, стандартлар ва шартлар батафсил ўрганилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорлар Туркиянинг йирик савдо тармоқлари фаолияти, логистика тизими ва ички бозор сегментлари билан яқиндан танишдилар.








