Мулоқотда Хитой томонидан Қўмита раиси Дай Сяншэн ва бош котиб Пэн Жунцзюнь, Ўзбекистон томонидан эса Савдо-саноат палатаси раисининг маслаҳатчилари Алишер Шайхов ва Жамил Максуди, Экспортчилар уюшмаси раиси Ёрқин Маликов иштирок этди.
Томонлар, шунингдек, B2B учрашувлар, ишбилармонлик миссиялари ва қўшма бизнес тадбирларни мунтазам ташкил этиш орқали тадбиркорлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.







