Тошкентда Хитой-Ўзбекистон савдо-инвестициявий ҳамкорлик форуми бўлиб… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

Тошкентда Хитой-Ўзбекистон савдо-инвестициявий ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

🇺🇿🇨🇳 Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» IX халқаро кўргазмаси доирасида 3 сентябрь куни Хитой-Ўзбекистон савдо-инвестициявий ҳамкорлик форуми ташкил этилди.

Анжуманда икки мамлакат тадбиркорлари, инвесторлар ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Хитой компаниялари қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.

✔️ Форумда сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси вакиллари икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Палата икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ишончли ҳамкорлик кўприги бўлишга тайёрлигини қайд этди.

👍 Тадбир якунида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 3, 2026 1.9K 6