Тадбиркорлар учун форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш хизмати онлайн шаклга ўтказилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификатни онлайн тарзда олиш хизмати жорий этилди.
Янги электрон хизмат тадбиркорларга форс-мажор ҳолатларини расмий тасдиқлаш жараёнини соддалаштириб, вақт ва ортиқча бюрократик жараёнларни тежаш имконини беради.




