Тошкентда Хитой брендлари ва «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» IX… — Savdo-sanoat palatasi — TG.ME

Тошкентда Хитой брендлари ва «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» IX халқаро кўргазмалари бошланди

🔴 2–4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар мажмуасида Хитой брендлари товарлари кўргазмаси ҳамда «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» IX халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мазкур кўргазмаларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди.

Кўргазмалар доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитой компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиб, янги шериклар топиш, инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қилиш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятига эга.

Экспозицияда рақамли технологиялар, «яшил» энергетика, ақлли қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тиббиёт, фармацевтика, автомобилсозлик, тўқимачилик ва халқ истеъмоли товарлари каби йўналишлардаги замонавий маҳсулот ва ечимлар намойиш этилмоқда.

👍 Шунингдек, тадбир доирасида B2B учрашувлар ва музокаралар ташкил этилиб, янги экспорт ва инвестиция имкониятларини очишга қаратилган келишувлар муҳокама қилинмоқда.

🗓 Кўргазмалар 4 сентябрга қадар давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
👍5❤1
September 2, 2026 1.6K 24