Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ–174-сон Фармони билан божхона маъмурчилигида тадбиркорлар учун қатор талаблар бекор қилинди.

Тадбиркорлар учун божхона жараёнлари янада соддалаштирилди
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;
ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;
товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосасини расмийлаштириш. Бунда ваколатли орган томонидан маҳсулотлар миқдори синов учун етарли эмаслиги тўғрисида хат тақдим этилади;
божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш. Бунда рухсатнома ва гувоҳнома мавжудлиги мажбурий мувофиқликни баҳолаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосасини расмийлаштириш вақтида назорат қилинади.
Telegram
Instagram
Facebook
Youtube
2September 2, 2026 1.6K 28