Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар.
Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди.
Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим: Худди шундай!
Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим: Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширинглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой,тўйимли бўлса, уғил ўшаники.Қайси бирида озуқа моддалар кам бўлса қизни унга беринглар.
Докторлар текширишди натижа аниқ бўлди, ким Ўғил ким қиз туғганини аниқлашди.
Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна шайхга қўнғироқ қилиб :
- Сизлар буни қаердан билдинглар? - деб сўрашибди.
-Буни ҚУРЪОН КАРИМ даги оят исботлаб турбди:
"БИР ЎҒИЛНИНГ НАСИБАСИ, ИККИ ҚИЗНИНГ НАСИБАСИЧАДИР"(Нисо:11)
https://t.me/Salsabiil_shifa


