Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Матбуот хизмати: post #2138 — TG.ME

Ҳурматли ва қадрли Азиз Юлдашевич!

Сизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланганингиз билан муборакбод этамиз! Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, эл саломатлиги йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақият тилаймиз.

🙏🏻Сиздаги камтарлик, атрофдагиларга бўлган самимий муносабат, мулоҳазакорлик, адолатпарварлик, янгилик ва яхшиликка интилиш комил инсонга хос хислатлардир.

🇺🇿Қолаверса, бугунги кунда Президентимиз томонидан мамлакатимиз тиббиёт тизими тараққиётининг янги босқичидаги ислоҳотлар жараёнига қўшаётган муносиб ҳиссангиз, бу йўлда тўплаган бой тажрибангиз, талабчанлигингиз, ҳар бир ишга бўлган масъулиятингиз барчамиз учун ўрнак, десак муболаға бўлмайди.

Сизни яна бир бор самимий муборакбод этиб, узоқ умр, бахт-саодат, бундан кейинги фаолиятингизга ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm

Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади.


Марказ расмий сайти — tipme.uz
Telegram
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Матбуот хизмати
ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz
👍2
August 26, 2026 483 3