Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Матбуот хизмати: post #2134 — TG.ME

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги — қутлуғ сана Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Атауллаевич Ак​​илов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар. Бу қувончли воқеа профессор Ҳабибулла Атауллаевич Ак​​иловнинг тиббиёт соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, касбий фаолияти ва соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссининг эътирофи сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, юртимизнинг энг улуғ ва қутлуғ санаси — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бундай эсдалик нишони билан тақдирланиш нафақат профессор учун, балки Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази жамоаси учун ҳам катта қувонч ва ифтихордир. Бу эсдалик нишони Марказ жамоасининг кўп йиллик меҳнати, тиббиёт таълими ва кадрлар малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларга бўлган эътиборнинг ҳам бир ифодасидир. Профессор Ҳабибулла Атауллаевич Ак​​иловни ушбу қутлуғ сана ва эсдалик кўкрак нишони билан самимий муборакбод этамиз! Профессор Ҳабибулла Атауллаевичга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Марказ жамоаси билан биргаликда тиббиёт соҳаси ривожи йўлидаги эзгу ишлари доимо самарали бўлиб, янги натижалар билан бойиб борсин. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Ўзбекистонимиз янада обод ва тараққий топаверсин! ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

👍5❤1
August 26, 2026 479 3