🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Бойлик ҳар кимга ҳар қанақа таъсир қиларкан. Уни кўтарган кўтараркан. Айтишади-ку, семизликни қўй кўтаради деб. Ўғлим бойиган сари келинимни феъли торая борди. У ошкора айтмаса ҳам болалари орқали Сарвинознинг фарзандларини "тирик етим" , "шум қадам" дея чиқиштирмай бошлади. Энг ёмони "Бизнинг дадамизни "дада" демаларинг, ўзларингни даданг ўлганми?" дея кўнгилларини ўкситиши бўлди. Онаси ўргатмаса ёш боланинг хаёлига бунақа фикрлар қаёқдан келсин? Келиним эса ҳар сафар "Мен ўргатганим йўқ" дея осон қутилади. Кўрмаганни кўргани қурсин. Эри пул топган сари у ёлғонга миришкор бўлиб кетди. Сарвинознинг эса дарди ичида. Акасига бирор нарса деяй деса, жанжал чиқиши аниқ, сўнг икки бола билан қаёққа борсин? Менга "Ҳаммасига сиз айбдорсиз!?" деб таъна қилиб кўнгил бўшатай деса, кўриб турибди, қилганларимни жазосини ортиғи билан тўлаб ўтирибман. Аслини олганда Сарвиноз ҳам сиз ва оилангизга қилган ноҳакликларини ошиғи билан тўлаб бўлди.
—334—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Энг ёмони айбни катталар қилса-ю, жабрини болалар чекса. Бундан икки ой аввал ўғлингиз Ботиржон уйимизнинг иккинчи қаватидаги зинадан йиқилиб тушди. Ўшанда елкаси сингани майли, бошидан қаттиқ қаттиқ зарб олган экан, болам боёқиш тилдан қолди. Ботиржон ёш бўлишига қарамай тили эрта чиққанди. Унинг бир сўз айтолмай мўлтираб турган мунчоқдек кўзларига қараб дунёга келганларимга минг пушаймон бўляпман.
— Докторга кўрсатмадингларми? — илк бор Шаҳодат опанинг сўзларини бўлди Тоиржон.
— Кўрсатдик. Бир неча бор муолажаа ҳам қилдирдик, — чуқур уҳ тортди Шаҳодат опа, — барини топиб олган гапи бир: ҳаммасини вақт кўрсатармиш
— Нима дегани бу?— Тоиржоннинг овозида зарда оҳанги яққол сезилди.
— Ботиржон яна қайтадан тилга кирадими ё шу ҳолида бир умр қолиб кетадими вақт кўрсатади дейишмоқда. Тоиржон, — Шаҳодат опанинг сўзлари янада дардга қоришиқ янгради, — тан олиш оғир, бироқ мен Ботиржонни зинадан ўзидан ўзи йиқилиб тушганига ишонмайман. Сал аввал келинимни феъли бузилганини айтгандим-а? Гумон иймондан айирадику-я, аммо барибир бор гумоним шу келинимдан. Қўлинг билан тутмагандан кейин қийин экан.
—335—
39
8
3