🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Оҳир оқибат Сарвиноз мен йўл кўрсатган ҳаётга кўникди. Бети қотиб, дийдаси тошга айланди. Болалик бўлгандан сўнг қизим унга ўралашиб қолиб, ҳаётдан зериккандек, тушкун кайфиятга асир бўлиб қолгандек кўринди кўзимга. Шунда Сарвинозга яна "ақл" бердим. "Эринг ишидан ортмаса сен ўзингга аёллигингни ҳис қилдирадиган бир эрмак топ" дедим. Бу вақтга келиб қизим нима маслаҳат берсам киприк қоқмай бажарадиган бўлганди. Ҳуллас қизимнинг ўша йигит билан топишиши, ёзишиши менинг ташаббусим бўлган. Ҳа мен шунақа жуда тор фикрлайдиган, маънан қашшоқ аёлман, тўғрироғи шундай аёл эдим. Аммо ҳар бир ишнинг бир сабаби бўлади. Менда эса ўша сабаб мени бир умр хўрлаб келган, аёллик қадр-қимматимни бир тийинга арзитмаган эркак— Сарвинознинг отаси эди. Гарчи унга бир ўғил, бир қиз туғиб берган бўлсам ҳам кунларим, соатларим бир оғиз ширин сўзга, эътиборга зор ўтган. Эрим онасининг чизган чиғизидан чиқмаган, қайнонам эса жуда бемеҳр аёл эдилар. Қаҳратон қишда қайси аёл кўзи ёриганига бир хафта бўлмаган келинига кўчада кир ювдиради айтинг? Яна анов-манов кир эмас, қайнотамнинг ёғ босган қалин пуфайкалари, қалин ва оғир қишки кийимлари. Мана йиллар ўтиб бари танамда ўз оқибатини кўрсатаяпти.
..
—332—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
У пайтларда эса менинг тобим қочиб... Хуллас қайта фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолдим. Эрим эса "Менга қисир қолган сигир керак эмас" дея осонгина воз кечиб қўяқолди.
Кейинчалик икки ёш боламни оёққа қўйгунимча дийдам тошга айланди. Назаримда дунёдаги бор қайноналар менинг қайнонамдек, эрлар эса собиқ турмуш ўртоғимдек бемеҳр, қалби муз эдилар. Сарвинозни турмушга бергач эса уни ўзимни ўрнимда кўрдим ва "тарбияламоқчи" бўлдим.
Ҳозир эса қилган ишимдан жуда пушаймонман. Сарвиноз бизникига илк бор қайтиб келганда уни олиб кетганингиз учун ҳамиша шундай бўлади деб ўйлаган эканмиз. Бироқ келаси сафар алам жонингиздан ўтдими, бир йўла қизимнинг талоғини бериб кетдингиз. Қизим ўша кезлари ҳомиладорлигини билганди, бироқ уни олдириб ташлашга кеч қолганди. Ўғлингизга Ботиржон дея исм қўйганмиз. Ботиржоннинг тили тоғасини "дада" дея чиқди. Зилола ҳам ўғлимни "дада" дея чақиришга ўрганганди. Икки тирик етимни бошини силагани учун ўғлимни топган-тутганига барака кирганди.
—333—
90
10
5
3
2