ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #83974 — TG.ME

🔆🌸:
ТАЬҚИБ:




МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

319-қисм

- Уддалай олмасангчи?
- Уддалайман. Мен аллақачон у билан учрашувимизни кўрдим.

***

  Бугун уйга Аббосхон амаким келибди. Кайфияти йўқ. Бир нуқтага қараб ўтирарди.
- Ассалому алайкум амакижон
- Муштарий, менга ёрдам бер.
- Тушунмадим?
- Жуда катта миқдорда пул ечиб олишибди ҳисоб рақамдан
Билмагандек ҳайратландим.
- Мен нима қила оламан?
- Сен уларни топа оласанку.
- Ҳаракат қиламан.
- Сенга ишонаман.
Индамай хонамга кирдим. Дўкондан сотиб олган янги парик сочни ва замонавий кийимларни кийиб кўрдим.
- Демак... Шу имиджда у йигитни овлайман.
  Кечга томон йўлга чиқдим. Бу рангдаги соч ҳам менга ярашар экан. Асли сочларим ҳам анча ўсиб қолди. Бир ойга яқин вақтдан кейин парик сочга ҳожат қолмайди.

Ўзимни кўзгуда кўриб, бир сонияга танимай қолдим. Тўқ каштан рангидаги, елкамдан тушиб турган мафтункор узун парик соч, замонавий ва ўта нафис кийимлар... Бу бутунлай бошқа Муштарий эди. Кўзларимдаги ўша совуққон терговчи нигоҳини ширин ва бироз соддадил қиз табассуми остига бекитдим. Санжик — маҳоратли овчи бўлса, мен ундан ҳам айёрроқ тузоққа айланишим керак эди.
Онамнинг операцияси, унинг ҳаёти учун қайғуриш жараёнида бир оз чалғиганим рост, бундан бункердаги йигитлар усталик билан фойдаланишди. Улар кибержиноят оламидаги энг сўнгги усул — скимминг (банкматларга махсус мослама ўрнатиш) орқали нафақат оддий одамларни ва анави икки юз эллик миллион сўмидан айрилган тадбиркорни, балки Аббосхоннинг ҳисоб рақамларини ҳам тунаб улгуришганди. Санжик Гулноза орқали Аббосхоннинг тизимларига кириб, унинг пулларини ҳам туя қилган! Мана энди Аббосхон ўз қуролидан ўзи яраланиб, мендан — у заҳарламоқчи бўлган ожиза қиздан нажот кутиб ўтирибди. Қисматнинг аччиқ туҳфаси мана шу бўлса керак.

ДАВОМИ БОР...


ТАЬҚИБ:



МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

320-қисм
Хонамдан секин чиқиб, қўрғоннинг орқа эшигидан кўчага йўл олдим. Тун шаҳар узра ўз пардасини ёйган, ҳаво салқин эди. Тўғри Санжик аёлларни қармоққа илинтирадиган, ўша Гулноза билан учрашган ҳашаматли ресторан-кафе томон такси тўхтатдим.
Машинада кетарканман, чўнтагимдаги Имрон берган ЖПС (ГПС) ручкасини оҳиста пайпасдаб қўйдим. Унинг яшил чироғи тун зулматида менга куч бериб липилларди.
Ресторанга кириб келганимда, атрофда хилма-хил чироқлар, енгил мусиқа ва одамларнинг шивир-шивири эшитиларди. Чеккароқдаги шинамгина столга бориб ўтирдим ва телефонни чиқариб, худди кимнидир кутаётгандек хаёлчан ҳолатга кирдим. Қимматбахо сумкамни атай стол устига қўйдим. Қўлимга ҳам бириллиантлар билан безатилган тилла соатни тақишни унутмагандим . Тез орада тунги овчи ўз ўлжасини қидириб чиқишини аниқ билардим.
Кўп ўтмай, нариги столлар орасидан баланд бўйли, устига қимматбаҳо пиджак кийган ва юзида ўша Гулнозани маҳв этган маккор табассуми билан Санжар — яъни Санжик кўриниш берди. У залдаги аёлларни кўздан кечираркан, нигоҳи бирдан менга — янги қиёфадаги, сирли ва ёлғиз ўтирган қизга қадалди. Унинг кўзларида ўша таниш ов иштиёқи ёнганини пайқадим.
У секин, ўзига ишонган қадамлар билан мен ўтирган стол томон яқинлаша бошлади. Қўлидаги ичимлик бокали билан тўғри рўпарамга келиб тўхтади.
— Кечирасиз, хоним... Бу гўзал ва сирли тунда бундай гўзал қизнинг ёлғиз ўтириши ҳақиқий жиноят деб ўйлайман. Ёнингизга ўтиришга рухсат берасизми? — деди у ўша сирли овози билан. Тан оламан комплиментга уста, ҳар қандай аёни эътиборини торта оладиган йигит экан.

Мен унга қараб, содда ва бироз уялган қиз ролини маҳорат билан ижро этдим. Кўзларимни пирпиратиб, секин кулимсирадим:
— Майли... Барибир ёлғизман.
- О йўқ, бу қандай аянчли... Сиздек гўзални ёлғиз қўйган бағритош ким бўлди?
- Унақаси йўқ.

ДАВОМИ БОР...

Реакциялар босиб кетинг
😊


🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤147🤔53👍42🔥11👏6😁3