ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83835 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

— Шунақа деб эшитдим-да,  Маъмураой. Энди бу ёғига бу келинингизни пишиқлайверинг. Амаллаб битта болали бўлиб олсин,  Тоиржонингиз ҳам унутар ўша ойимчасини.

    Севаранинг кўз ўнги қоронғилашиб кетди.  "Энди шуниси кам эди менга, — ўйлади у бўшашганча, — Ҳусниддин аканинг ҳам кўчада аёли бор эди.  Тоиржон ака ҳам собиқ хотинини унута олмаяпти шекилли. Қизиқ Нигор амма нималарни назарда тутаяпти?  Наҳотки Тоиржон ака биринчи аёлини унутмаган?  Унда менга уйланиб нима қиларди?  Ўзи раҳматлик бувим айтар эдилар-а ,   " Иккинчи турмуш тўнимни ямоғи" деб. Мендаям шундай шекилли. Қаерда бўлмай ўртада Тоиржон аканинг биринчи аёли орамиздан чиқаверади шекилли.

    Севара ичкарига киришдан олдин аста томоқ қирди.  Икки аёл дарҳол мавзуни ўзгартиришди.

🍂

      " Йўқолган пичоқнинг сопи олтин". Сарвиноз ҳам эри Тоиржоннинг уйланаётгани ҳақидаги хабарни эшитганидан бери тинчини йўқотган эди.  У уйидан кетганига салкам икки йилча бўлган бўлса-да,  ўзича "Тоиржон акам бир куни ялиниб келадилар"  деган умид билан яшарди. Ахир ажралиб кетишлигига у қадар арзирли сабаб ҳам йўқ эди. Сарвиноз ҳар сафарги каби эрининг бу гал ҳам бош эгиб келишини,  сўнг ўзи ва фарзандларини ёнига солиб олиб кетишини кутганди.
    Сарвиноз охирги аразлаб келганда Зилола қизи икки ёш,  Ботиржони эса қорнида тўрт ярим ойлик эди. Мана ўғли ҳам туғилди. Бир ярим ёш бўлди. Отасиз атак-чечак қилди,  отасиз юриб кетди. Отасиз чопқиллаб кетди. Отасиз ҳолда тоғасига қараб "ада"  деб тили чиқди. Аммо Тоиржондан дарак бўлмади.


—313—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

Тўғри бошида қайнотаси,  қайнонаси уларни оиласини тиклаш учун озмунча ҳаракат қилишмади. Бироқ бир томондан Сарвиноз,  бир томондан унинг онаси Шаҳодат опа қайсарликка олиб туриб олишди. Айниқса Шаҳодат опа айб қизида бўла туриб қудаларини беҳурмат қилиб ташлагач Тоиржон жаҳл устида ҳотинини уч талоқ қилиб юборди. Орадан кўп ўтмай расмий равишда ажралишдилар.
Ана шундагина Сарвиноз илк бора қилган ишларидан пушаймон бўла бошлаган эди. Аммо наилож, энди  вақтни ортга қайтаришнинг имкони йўқ эди.
    Аслида ҳаммаси арзимаган деди-дедилардан бошланганди.  Ва бу ишларнинг бошида Сарвинознинг онаси Шаҳодат опа бошқариб турганди.
   У қизи келин бўлиб тушганининг иккинчи-учинчи ойидан бошлаб Сарвинознинг қулоғига қуя бошлади: 
   — Қайнота билан қайнонанг бор куч-ғайратини учта катта овсинингга бериб бўлган.  Уччовига ҳашаматли икки қаватли уйлар солиб чиқариб юборганда сен алмисоқдан қолган иморатга келин бўлиб тушдинг. Ўзимга қолса  сени яхши,  обрўли, тагли-тугли оилаларга узатардим,  аммо ўзинг "Тоиржон акамдан бошқасига тегмайман"  деб туриб олдинг. Энди эса барини ўзингдан  кўр. Мана эришганинг иккита пенцияси ўзининг дори-дармонидан ортмайдиган чол-кампир бўлди.  Ҳали кўрасан вақти келиб улар янада  қариб қартайганда болаларинг ёнига бола бўлиб қўшилади. На бир жойга бора оласан,  на тўртта одамга қўшилиб яйрайсан.

— Ҳўп,  нима қил дейсиз шунга?  — онасининг айтганларини кўз олдига келтириб қўрқиб кетган  Сарвиноз бўшашиб сўради. 


—314—
❤41😱5👏3