ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83834 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

    Машҳуранинг ўпкаси тўлиб кетди. У эрининг кўксига бош қўйганча ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади.
   — Бўлди қил,  Машҳур... Бўлди қил, — Ҳусан Машҳуранинг сочларини аста  силар экан қаршисида турган аёл ўзига қанчалар қадрли бўлиб улгурганини ҳис қилди, — менга йиғлоқи эмас,  аввалги қайсар,  ўжар, ўз билганидан қолмайдиган Машҳура кўпроқ ёқарди. Негалигини айтайми?  Униси ўзини ўзи эпларди,  ортиқча ҳавотир олдирмасди. Буниси эса йиғлаб кўнглимни эзгани эзган. Кўчада,  ишда юрсам ҳам хаёлим унда бўлиб қолган.

   — Ҳусан ака, мен...— ҳиқиллади Машҳура,—мен Жамилага яқинлашсам боласига касрим уриб қолармиш.Агар чиллали чақалоққа бирон гап бўлса барига мен айбдормишман...— баралла йиғлаб юборди Машҳура.
— Ким айтди шу бемаъни гапларни? — жаҳли чиқиб кетди Ҳусаннинг

— Кимлигини фарқи йўқ. Аммо гапи мўъжалга бориб тегди

  — Қани юр ичкарига,— Машҳурани ошхонага бошлади Ҳусан. Икковлари столга бориб ўтиришгач аёлини қўлини ушлаб деди,— ким гапирган бўлса ҳам парвойингга келтирма.Нима улар Худодан устунми? Бўлаётган   ишлар Аллоҳнинг иродаси бўлса.

— Ўшанда фарзандимни туғмайман деганимга шунча жазо оламан деб ўйламагандим.

— Бўлди қил. Бўлиб ўтган ишлар учун ўзингни қийнама. Мен битта нарса ўйладим. Майли  сунъий уруғлантириш орқали фарзандли бўлишга розиман, — Машҳуранинг юзлари ёришиб кетди, — эртадан ҳаракатни бошлаймиз.
   — Қандай яхши? — севинчини ичига сиғдира олмади Машҳура, — бу ишни қайси давлатда амалга оширамиз? 
  — Сен қаерни танласанг ўша ерда!
  — Унда Туркияга борамиз!  У ернинг шифокорлари бу ишларда жуда малакали эмиш.

   — Майли,  айтдим-ку сен қаерни танласанг ўша ер. Бугун шу ерда қоламиз. Ойимларга қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўяман.

   —Яхши, — ройишлик билан бош силкиди Машҳура, —мен дастурхон тузай бўлмаса.



—311—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🍂

   Севара Тоиржонга турмушга чиқаётганда айнан унинг камгаплиги-ю,  оғир-босиқлигини қадрлаган эди.
   Аммо турмуш ўртоғининг айнан ана шу табиати уни бир хафтада зериктириб қўйди.
   "Икковимизнинг табиатимиз бир хил бўлса ҳам зерикарли экан, — ўйлади Севара,  — у киши ҳам камгап,  мен ҳам. Улар ҳам ўз ишларини яхши кўрадилар,  бор муҳаббатларини ўша ишга берадилар,  мен ҳам. Шу билан тамом. Кундалик
"—Ассалому алайкум. 
—Ваалайкум ассалом.
— Ишга яхши бориб келдингизми? 
— Ҳа раҳмат
— Овқатингиз тайёр,  еб олинг.
—Хўп..."  каби диалоглар бундан мустасно.  Умуман олганда эркак киши озгина бўлса ҳам ташаббускор бўлгани яхши экан. Ишдан келиб аёлига қизиқ-қизиқ воқеалардан гапириб берса бўлади-ку!? Ахир аёл киши қулоғи билан севади деган гап бор... "

   — Севара қизим!?
    Ташқаридан Маъмура опанинг чақиргани эшитилди

   — Лаббай,  ойижон?

   — Нигор аммангиз келдилар.

   — Ҳозир боряпман

Нигор амма қайнотаси Эргаш аканинг ёлғиз синглиси. Очиқ чеҳра, хушфеъл,   ўктам аёл.

  Мана ҳозир ҳам Севара билан айланиб ўргилиб кўришди.

   — Айлониб кетай, келинжонимдан,— деди у Севарага ва Маъмура опага қаради,— Тоиржонингизнинг  ҳўпам бахти бор экан,  Маъмураой. Бу келинингиз бирам чаққон экан.  Дастурхонингизни қаранг,  эрта-метандан муздеккина компотларгача қилиб қўйибди-да барака топгур.
   Келинпошша,  —у яна Севарага юзланди, — сиз бунақа мақтовлардан талтайиб айниб қолманг-а яна? 

  — Йўғей,  аммажон, — дув қизарди Севара
  
— Севарангиз райҳонлар кертиб  гўжа ҳам  пишириб қўйганлар. Ўшандан бир косадан ола келинг,  қизим,— деди қайнонаси ўзига ярашган табассум билан

  Севара қайнонасига "Хўп"  деб ташқарига йўл олди. У икки коса гўжа ола келаётганда ичкаридаги гап-сўзлар қулоғига чалинди: 


—312—
❤73👏8🤔3🔥2😱2👍1😢1