ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83836 — TG.ME

ИЛОН_ЙИЛИ


Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

— Ҳамма нарсага куймаланиб ўзингни кўрсатаверма. Қайнона-қайнотанг бу шунақа меҳнатсевар экан деб сенга ўлигини ташлаб олмасин тағин. Уларга ўзингни ўзинг ҳурмат қилишингни билдириб қўй. Билиб қўй ўзини ҳурмат қилган одамни бошқалар ҳам ҳурмат қилади. Мана оғзинг айнаб, кўнглинг беҳузур бўлиб турибди. Агар ҳомиладорлигинг тасдиқланса ана ундан кейин томошани бошлайсан. "Кўнглим айнияпти, қорним тортишиб оғриб кетяпти" деб уйдан чиқмай ётиб оласан.

— Вой, ойи, қанақа қилиб? — ҳайрон бўлди Сарвиноз, — мабодо кўнглим айнимаса-чи?

— Аввало айнимасин, — деди ҳозиржавоблик билан Шаҳодат опа, — айнияпти деяверасан-да? Ким сенинг ичингга кириб ўтирибди? Қорнимда оғриқ бор деб ҳам чинқираверасан кейин.

— Докторга олиб боришса-чи?

— Олиб боришсин. Сен ҳавотир олма . Докторлар ҳам одам. Уларга ҳам оғрияпти деб қайтараверасан. Ҳомиладорликда кучли укол буюришмайди барибир. Нари борса "постельный режим" деб таблетка ёзиб беришади. Таблеткаларни ичмайсан, ётишга эса Хонзодаларга ўхшаб ётаверасан. Шу баҳонада ўзингни қадрингни ҳаммага билдириб қўясан, айниқса эрингга. Ҳа айтганча эрингни ҳеч тинч қўйма. Аяб ҳам ўтирма! Сен иссиқ уй-жой, жигарларинг, биздан ажраб уникига бордингми, эринг ҳам шунга яраша жавоб қайтарсин. Ҳар куни битта овқат буюр. Кўчадан олиб келиб оғзингга тутишга ўргансин. Ёнида салат, ширинлик, ичимликниям қўшиб айт. Эрингни топиш-тутиши яхши, унда сениям ҳаққинг бор. Ана шунга ўргат. Бирор нарса деса "Мен эмас болангиз шуни талаб қиляпти" дегин. Хуллас ақлли аёл тўйдан сўнг эрини ана шунақа қилиб тарбиялаб олади. Билиб қўй! Нарҳи қиммат аёлнинг талаби ҳам қиммат!


реакция билдириб кетинг хурсанд бўламиз ! 😁

—315—



🌸🌼
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤182👍95🤔31👏13🔥11😱6😢3