ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83801 — TG.ME

ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

Бу ёғи тезлашиб кетди. Хаш-паш дегунча бир ой ичида Севарани Эргаш ошпаз хонадонига келин қилиб тушириб кетдилар. Сойиб ака Севарани иккинчи турмуши бўлса ҳам қараб турмади. Бу сафар энг яқин қариндошларига уйида ош берди. Ошдан сўнг Гулсара опа бошчилигида ўн чоғли аёл Севарани Навоий жамоа хўжалигида келин қилиб тушириб кетдилар. Айни ёзнинг қоқ ланғиллама палласи июлнинг ўн бешида Севара Маъмура опанинг кенжа келини бўлиб сайланди. Гарчи Севарани кузатиб келган аёллар қишлоқга келгунларича йўлларнинг тошлари ўйнаб ётгани, йўл четидаги ўт-ўланларнинг қуриб қовжираб одамнинг кўнглини ҳижил қилиб турадиган манзараларига қараб юраклари нохуш ивишган бўлса-да, у келин бўлиб келган қишлоққа киришлари билан оғзилари ланг очилиб қолди.
Қишлоқдаги ҳар бир хонадоннинг кўчаси меҳр билан гулзор қилинган, ундаги гуллар чаман-чаман очилиб ётар, дарахтлар-у буталар ҳавас билан экилган, кокиллари қирқ эмас, минг бўлиб ётган мажнунтоллар келганларга ҳуддики янги келиндек ҳимо аралаш таъзим бажо келтираётган каби , қучоқ етмас бобо ёнғоқлар савлат билан қўр тўкиб турар, шода-шода олчалар-у, тоғолчалар барглар орасидан ял—ял товланиб кўзни олар эди. Меҳмон аёллар Севарани ўртага олиб янги келин бўлиб тушаётган хонадонига олиб кирар эканлар ҳаваслари юз чандон ошиб кетди.

🍂Асар манзур бўлаётганлар реакцияларни аяманг 🔥

Шунга қараб хикояни юбораман
Билишим керак асар сизларга қанчалик қизиқарли экани 😁

—305—



🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤113👍71🔥19👏13😢6