ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83782 — TG.ME

📝 ЖОН-У ЖАҲОНИМ МЕНИНГ...
(ҳикоя)


Миродилнинг уйланганига бугун тўрт кун бўлди. У ишхонасидан олган руҳсат муддати тугагани учун тонгда яна фирмага қайтди. Миродил компьютерида харф терар экан, хаёллари уй тарафга улоқиб кетиб қолаверар эди.
"Севара ойижонимга яхши қараяптимикан ? Унга ойижоним тез- тез сув ичишларини айтгандим-а... Ишқилиб кўрсатмаларимга амал қиляптимикан ? Ё ойижоним ундан тортиниб таомлангилари келса ҳам чурқ этмай ўтирганмиканлар ?!"
Миродил кун бўйи келинчакга уч бор қўнғироқ қилди. Севара унинг қўнғироғига "Ҳавотир олманг, биз яхшимиз" деди-ю , гапни калта қила қолди.
Миродил хўрсинди:
"Севара ойижонимга ўрганиб олгунча уларга қараб туришни Ҳафиза холамдан илтимос қилиб турсам бўлар экан. Аксига олиб ойижонимга қараб туришга келишилган Замира опа ҳам шу кунларда қишлоққа тўйга кетадиган бўлиб қолганлари кўнгилни сал ҳижил қилди-да. Аммо уларнинг ҳам қариндош - уруғидан хабар олишга , дил ёзишга ҳақлари бор...
Майли . Севара ҳам энди бегона эмас. Келин бўлгандан кейин қайнонага қарайди- да. Барчасидан хабардор бўла туриб менга турмушга чиқди-ку ўзи . Ўша мен билган , мен таниган Севара бўлса ойижонимга яхши қараши аниқ..."
Миродилнинг онаси Ҳамида турмушга чиқиб ана шу ёлғиз ўғлига ҳомиладор бўлганидан сўнг , боши ғавғодан чиқмай қолганди. Шифокорлар жувоннинг юраги ёмонлиги сабаб унга туғиш мумкин эмаслигини , ўша дардманд аъзо тўлғоқ жараёнини кўтара олмай қолиши ва ҳаттоки ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли баландлигини , бу вазиятда энг мақбул чора ҳомиладорликни ташқаридан аралашиш орқали тўхтатиш эканлигини бот- бот такрорлашларига қарамай, Ҳамидани ўз қароридан қайтара олишмади.
"Аллоҳ берган неъматни рад қилишга мени хеч ким мажбур қила олмайди,- дерди у ҳар сафар ҳомиладан кечишга кўндирувчиларга қарата лаблари титраб,- мен унинг иродасига қарши чиқмайман. Агар шу мурғак вужуд яшаб қолиши учун мени дунёдан кетишим зарур бўлса , бунга ҳам тайёрман, зеро Қодир Эгамнинг амрисиз вужудимизга биргина тикан ҳам санчилмас..."
Барча бир тараф бўлди , Ҳамида бир тараф. Унинг аҳдидан ҳатто уни суйиб никоҳга олган эри Миркомилнинг "Сен менинг бутун дунёимсан. Сен йўқ дунёни фарзанд чароғон қила олмайди. Мен сенга ҳеч қачон бу ҳусусда таъна қилмаймайман" деган сўзлари ҳам қайтара олмади.
Миркомил узоқ вилоятдан Тошкентга ишга келиб, шу ерда қолиб кетган етим йигит эди. Ҳамиданинг оиласи бир бурда нонини ҳалол топиб қаноатни ҳамроҳ қилиб яшайдиган ўртаҳол оила эди. Миркомил Ҳамиданинг акаси билан қурилишда ишлаб мазкур оила аъзоларининг меҳрини қозонган, алал- оқибатда куёвликка муносиб кўрилган эди. Миркомил устачилик қилиб бирмунча пул тўплаб қўйган экан. Дастмояси тўйдан олдин шаҳар чеккароғидан икки хонали квартира сотиб олишга бемалол етганди.
Белгиланган муҳлатда Ҳамиданинг эсон - омон кўзи ёриди. Аллоҳ ўз ҳифз-у ҳимоясида икки жонни соғ ва саломат сақлаганди.
Оила аъзолари бахтли эдилар ... .
Аммо кутилмаганда ...
Миродил уч ёшга тўлганда Миркомил оила аъзоларини тоққа дам олиш баҳонасида айлантиришга олиб бормоқчи бўлди...
Қайтишда эса Миркомилнинг эски жигулиси "ҳунар" кўрсатди...
Автоҳалокат оила бошлиги Миркомилнинг ҳаётига нуқта қўйди, Ҳамидани бир умр ногиронлик аравачасига михлади. Оилада ёлғиз Миродилгина ушбу ҳалокатдан буст - бутун чиққан эди.
Ҳамидани оила аъзолари ўғли билан бирга ўз уйларига олиб кетишди .
Она - бола у ерда Миродил то мактабни битириб ўқишга киргунча яшашди.
Миродил олийгоҳнинг иккинчи босқичига ўтгач, ўзларига яқин жойдан тиклаб беришган ҳовлига чиқишларига фотиҳа беришди.
Ҳамиданинг оёқлари ишламаса-да, қўллари кунига ярар , шу ҳолида ўзини ҳам эплар, ҳам тикувчилик қилиб , яхшигина сармоя топар эди.
Миродил тўртинчи босқичга ўтган йили тўсатдан Ҳамиданинг чап қўли ишламай қолди.
❤42😱3👏2👍1🤔1