ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83814 — TG.ME

ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🍂

—Билмайман, айбдорона елка қисди Кифоят опа, — эрталаб бир яхши юргандилар. Уларга "Туғруқхонага Муаттар билан бориб овсинингизни биллалашиб олиб чиқасизлар" дегандим.Хўп дегандилар. Вақти келиб "Келинойингни чақир" десам уйда йўқ. Болалардан бири "Машиналарини ҳайдаб қаергадир кетдилар" деб қолди. Бошқа гапдан хабарим йўқ. Бир ёқда телефониям ўчиқ.

— Майли қўяверинг, - қудасининг елкасига қоқди Зумрад опа, — бирон нарсадан араз теккандир. Телефони ўчиқ бўлса демак, қаттиқроқ араз теккан. Ўзига келса келиб қолади. Ҳавотир олманг. Машҳурани феъли ёшлигидан ўзи шунақа. Бир пайтлар, уч-тўрт ёшида, шаҳар четида яшардик. Қайсидир айтгани бўлмаса Машҳура шунақа ўзидан ўзи ғойиб бўлиб қоларди. Ўшанда ё ертўлага кириб беркинарди, ё ўчоқ бошига ёки бўлмаса тандирни ичига тушиб чақирса ҳам жавоб бермай ўтириб оларди. Биз эса уни қидириб ичимиз узилиб кетарди. Қаранг шу одати ёши катта бўлса ҳам ўтиб кетмади. Майли, ортиқча ҳуноб бўлманг, арази тарқалса ўзи қайтиб келади.

Сиз бориб меҳмонларингизга қарайверинг. Ҳеч нарсанинг ташвишини чекманг.

🍂

Етказиб бериш хизмати келиб Машҳуранинг буюртмасини ташлаб кетгач, кўп ўтмай эшик қўнғироғи жиринглади.

— Ўлгудек очман! — деди Ҳусан Машҳура эшикни очгач қўлидаги пакетни узатар экан, — беш минутда дастурхон тузамасанг ўзимга жавоб бермайман! Эртага ижтимоий тармоқларда "Тошкентда бир эркак ўз никоҳидаги аёлни еб қўйибди" деган хабар тарқалса ўша хабар биз ҳақда бўлади. Так што чаққон қимирла!

давоми эртага яхши дам олинг🙋‍♀

—310—



🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
👏89👍41❤28🔥21😁6